Бернард Томичга коронавирус юқиб қолганга ўхшайди
Австралиялик теннисчи Бернард Томич ўзида коронавирус сабабли келиб чиқадиган ҳолатларни ҳис қилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўтган ҳафтадан бериб ўзимни ёмон ҳис қилмоқдаман. Нафасим қисмоқда ва иммунитетим бироз пасайган. Ҳозирда мен, тавсия қилинганидек Майамида тўлиқ каратин ҳолатидаман. Ҳозирча коронавирус сабаб тиббий текширувдан ўтмадим, лекин менда ушбу касалликнинг барча симптомлари борлигини ҳис қилмоқдаман.
Менимча, ўтган ҳафтада Мексикада бўлган вақтимда бу касалликни юқтириб олганман. Барча Ватандошларимга шуни маълум қилманки, бу вирусга жиддий эътибор берсинлар. Мен қочонгача карантинда бўлишимни билмайман", – дейди Томич.
Фикрлар